Таржимаи Май Ван Фан - Tiểu sử bằng tiếng Uz-bek

Таржимаи Май Ван Фан





Chân dung MVP (1) – Ký họa của KTS-HS Nguyễn Tùng Lâm




 

Май Ван Фан 1955 йилда Вьетнамнинг шимолий қисмида, Ниньбинь провинциясида таваллуд топган.

 

Ханойдаги чет тиллар коллежининг лингвистика ва рус маданияти факультетида ҳамда Минскда (Белорусь) Педагогика институтида таҳсил олган. Айни вақтда Хайфон шаҳрида яшаб ижод қилади.

 

Унинг 20 дан зиёд шеърий тўпламлари ва “Танқидларда иншолар” китоби нашр этилган. Тўпламлари жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган.

 

2012 йилнинг декабрида “Firmament Without Roof Cover” (“Томсиз осмон гумбази”) китоби “Amazon” компаниясининг энг харидоргир шеърий тўпламлар юзталигидан ўрин олган.

 

Бир қатор Вьетнам ва халқаро адабий мукофотлар совриндори. Хусусан, 2010 йилда Вьетнам Ёзувчилар ассоциациясининг нуфузли мукофоти, 2017 йилда Цикада мукофоти, 2019 йилда Сербия Фанлар ва санъат академияси мукофоти, 2020 йилда Черногория адабий таржимонлар ассоциациясининг мукофотига сазовор бўлган.

 

Таниқли шоирнинг ижодида бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Қабоҳат даври” насрий достони салмоқли ўрин тутади.Унинг асарлари шу кунга қадар 36 та тилга ўгирилган.

 

"У ўз халқининг қувонч ва ташвишларини гўзал ва оҳангдор вьетнам тилида қаламга оларкан, қашшоқлик, касаллик, азоб-уқубат билан бирга оддий кишиларнинг самимий кўнгил изҳорларини қуюқ шеърий бўёқларда ифодалайди. Бир гал у «Биз қаро ер остига кўмилган уруғ ёруғликка талпиниб ўсгани каби ҳар доим рўшноликка интилиб яшаймиз» деб ёзган. У инсон табиати синоатлари ва борлиқ мураккабликларини тадқиқ қилган ҳолда нурли-нурли тонг, барг устида ғимирлаган қурт, жувонларнинг хўрсиниғини бадиий талқин этади." (Аъзам Обидов, 2015)

 

 

















BÀI KHÁC
1 2 



























Thiết kế bởi VNPT | Quản trị