АДАБИЁТДАН АБАДИЯТГА ТУҲФА - Камолат ШАМСИДДИНОВА

АДАБИЁТДАН АБАДИЯТГА ТУҲФА

 

 

 

 

 

 

 

Камолат ШАМСИДДИНОВА

 

 

Вьетнам, мен сени фақат харитада кўрганман, холос. Тоғларинг, дарёларинг, дарахтларинг қанақа, билмайман. Бағрингдаги инсонларнинг ҳам ҳеч бирини танимайман. Бирортаси билан суҳбатлашмаганим аниқ. Ахир, қуёш ҳамма жойга бир хил нур тўккани билан, ҳар бир ўлканинг тонгларида ўзга қушлар сайрайди, адирларида бошқа шамоллар кезади, боғчаларида турфа гуллар очилади. Аммо ҳар бир мамлакатнинг яна шундай шоир, ёзувчилари борки, улар бутун дунёнинг хазинасидир.

 

Вьетнам, мен сени фақат харитада кўрганман, холос. Аммо адабиётни танийман, унга шайдоман. Мана шу мажнунлик яна бир китобни қўлимга тутқазди. Май Ван Фан... Вьетнам, китобнинг ҳар бир сўзидан сенинг ҳар қарич манзилларинг бўй чўза бошлайди. Мана, не-не ҳайратомуз иншоотлар билан тўлиб кетган дунёдаги ягона “Адабиёт ибодатхонаси” қаршимда қад кўтаради. Ҳа, азиз ўқувчи, янглиш ўқимадингиз – “Адабиёт ибодатхонаси”! Ўзимни яшил водийларга отаман. Кўлларнинг сокинлигидан тинаман. Агар бир куни йўлим тушсаям, сени бугунгидек таниёлмасам керак. Май Ван Фан... Мутолаа қиларканман, анчадан бери сарсон-ҳалак бўлиб ҳассосликка эришолмаган руҳим ўзининг юксакдаги жойига ўрнашиб олганини сезаман. Шууримни тиниқлашганини, қалбимни толиқтирган боғламлар узилиб бораётганини англайман.

 

Дунё ғаламислари маъсум қалбларни изма-из тақиб қилишдан ҳамон мамнунлик туя­ётган, дийдалар ҳамон кўзёшларга бепарво, табассумлар беқарор, яшаш еб-ичишдан иборат бўлиб қолганда, одам яхшиликни, эзгуликни соғиниб қолади. Ўша паллаларда катта кутубхоналарда ёхуд китоб жавонингда мана шундай яхши китобларнинг – туҳфаларнинг борлиги катта таскин. Яна уларни ўз тилингда ўқий олсанг, нур устига нур.

 

P.S. Шу ўринда, яқинда Май Ван Фаннинг ўзбек тилига таржима қилинган “Қабоҳат даври” китобини нашр этишда яқиндан ёрдам берган “Янги аср авлоди” нашриётига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

BÀI KHÁC
1 2 3 

image advertisement
image advertisement
image advertisement




























Thiết kế bởi VNPT | Quản trị