VII БОБ: АНДАЗАЛАР - ҚАБОҲАТ ДАВРИ (Насрий достондан боблар). Май Ван ФАН. Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси - Chương VII. MÔ HÌNH (Trường ca “Thời tái chế”). Mai Văn Phấn. Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk

Май Ван ФАН - Mai Văn Phấn

Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси

  Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk





Dịch giả Maruf Tashpulatov

 

 

 

 


ҚАБОҲАТ ДАВРИ

(Насрий достондан боблар)





VII БОБ: АНДАЗАЛАР

 

 

1-андаза

 

Ўтган юз йилликнинг олтмишинчи йилларида мам-лакатнинг шимолида истиқомат қилувчи кўпгина вьет-намлик оилалар Хитойда чоп этилувчи суратли журнал-ларга бепул обуна қилинарди.

 

Мен улардаги суратларни ҳамон эслайман – юзла-ри қип-қизил ишчи, деҳқон, аскарлар сурати. Уларнинг қўлида ҳамиша ўроқ, қурол ва Раис Маонинг цитаталар тўплами бўларди. Мен ака-укаларим ва опа-сингилларим билан биргаликда журналлардаги шундай суратларни ке-сиб олар ва уй деворига ёпиштирардим. Акам ўтаётган йилнинг сўнгги кунида уларни эшикка ҳам елимлагани ёдимда.

 

Ўша вақтда - кооперативда сигнал берувчи қўнғироқ жаранглаганда мен ота-онамни кўпинча далагача куза-тиб борардим. Биз ишга бригада журналида қайд қили-ниш учунгина борардик. Айрим вақтларда социалистик мусобақалар ташкил этиларди – ер ҳайдаш бўйича му-собақа, гуруч экиш бўйича мусобақа, гўнг йиғиш бўйича мусобақа, ҳосилни йиғиб олиш бўйича мусобақа. Му-собақалар иштирокчиларига байроқ, барабан садолари ва шиорлар ҳамроҳ эди. Одамлар қирғоқда туришар ва завқ-шавққа тўлиб-тошган ҳолда шодон қийқиришарди. Шунда кооператив раиси бизнинг журналлардаги персо-нажларга жуда-жуда ўхшаб кетарди.

 

 

 

 

2-андаза

 

Техникумдаги сўнгги ўқув йилида “Илмий коммунизм” фанидан коллективлаштириш руҳи тўғрисидаги саволга нотўғри жавоб қайтариб, имтиҳондан йиқилдим. Фойда-ланиш учун кўпгина шпаргалкалар тайёрлаб, имтиҳон-га олиб кирганимга, асосий тезисларни кафтимга ёзиб олганимга, олдимда ва ортимда ўтирганлар билан фикр алмашганимга қарамай, барибир, йиқилдим. Орадан бир йилга яқин вақт ўтгач, тасодифан шу фан ўқитувчимизни уйимиз яқинидаги пивохонада учратиб қолдим. Ўқитув-чи ўз маърузаларининг матнини ҳозир эслай олмаслиги-ни тан олди. У ҳар бир машғулот олдидан конспектлар саҳифаларидаги қайдларни ёдлаш учун жуда кўп вақт сарфлаганини айтиб берди. Эртаси куни эса улар ёди-дан чиқиб қолар экан. Конспектларни ёдлаёлмай қолгач, ўқитувчимиз нафақага чиқишдан бошқа илож тополмаб-ди. Шу куни биз у билан шундай ичдикки, ҳатто кўчага чиққач, бурчакдаги симёғочга урилиб кетдик.

 

 

 

 

3-андаза

 

Тартиб сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун бизга бир-биримизни кузатиб юриш топширилган-ди. Табиийки, мени ким кузатиб юрганини билмасдим. Менга эса қўшнимни кузатиб юриш мажбурияти юклан-ганди. У эрталаб ўз мотоциклида ишга кетар, кечқурун-гина қайтарди. Мен уни доимо кузатар ва ҳар бир қада-мининг энг кичик тафсилотигача ёзиб борардим. Лекин мени қўшнимнинг тунлари эшикни ёпиб олиши ғаза-блантирарди. Ахир унинг оила аъзолари билан нималар ҳақида гаплашиши, қоронғуда қандай ишларни қили-шини қаердан билишим мумкин? Кварталимиз йиғили-шларида мен ихтиёрий равишда минбарга кўтарилар ва ўзимни самимий тарзда танқид қилардим, ўз хатоларим-ни, ғайрат-шижоатим ва иродам камлигини тан олардим. Мазкур узоқ муддатли операциянинг махфийлигига амал қилиш учун кузатишим топширилган объектим исмини ва иш жойини ошкор қилмасдим – ўз нутқимда умумий, мужмал ифодалардан фойдаланишга интилардим.

 

 

 

 

4-андаза

 

Мени туманимизни қуришни лойиҳалаш бўйича маслаҳатчи сифатида таклиф қилишди. Бизга андаза бў-либ хизмат қила оладиган ягона нарса - 6×12 сантиме-трлик оқ-қора сурат эди, холос. Биз навбатма-навбат уни ўргандик, кейин эса макетларнинг эскизларини яратдик. Мен фотосуратни вертикал ҳолатда ҳам, горизонтал ҳо-латда ҳам айлантириб кўрдим, бироқ деталларни тўлиқ кўришга муваффақ бўлолмадим. Кейин маслаҳат кенга-шимиз кўп бора йиғилиш ўтказди, бироқ мувофиқ кела-диган вариант топилмади.

 

Шу тариқа барча мазкур лойиҳани аста-секин унутди. Бир неча йил ўтгач, даҳамизда маслаҳат кенгаши мавжуд бўлганини ҳеч ким эсламай ҳам қўйди.

 

 

 

 

5-андаза

 

Ўтган тунда мен тушимда ўзимни сув ҳавзаси қирғоғи-да жойлашган шинам, салқин уйда кўрдим. Ҳаво мусаф-фо, айнимаган эди. Ичимлик сув ва озиқ-овқат маҳсу-лотлари санитар меъёрларига мос эди. Қариндошларим билан шу уйга кирдим. Таажжубки, уйнинг орқа қисми кўплаб тор кўчалар билан бирлашиб кетганди. Ҳар би-римиз ўз ихтиёримизга кўра йўл танладик, қанча ичка-ри кирсак, атроф шунча қоронғулашиб борарди. Айрим вақтда биз бир-биримизга урилиб кетардик, ерга ташлаб қўйилган, ҳатто йўлкада ётган бирор нарсага қоқилиб ке-тардик. Қоронғу йўл ниҳоясида мени шу тушга равона қилган кроватни кўрдим. Демак, шинам бино кўча охи-рида турган уйнинг макети бўлиб чиқди.

 

 

 

 

6-андаза

 

Тушимда – узоқда шуъланинг порлаши кўринади; унга яқинлашиш истагида бўлган одам ёниб турган дарвоза-дан ўтиши зарур. Кўп инсонлар бу тўсиқдан ўтишга ин-тиладилар, бироқ ҳеч ким бунинг уддасидан чиқолмайди. Менинг эса киришга журъатим етарли. Тўсиқдан ўтиш-га киришиш олдидан ўй-хаёлларимни тўпладим, иро-дамни жамладим. Пировардида, ёниб турган дарвозадан ўтишга муваффақ бўлдим. Аммо терим жизғинак бўлиб куйди, соч-соқолим ёниб кетди. Ёғду орти эса бўм-бўш бўлиб чиқди. Оловдан омон қолган сичқонлар мени қут-лаш учун югуриб чиқишди. Шундан буён мен сичқонлар мамлакати қироли бўлдим.

 

 

 

 

7-андаза

 

Илмий-фантастик лойиҳа. Олимлар битта дарахт-да кўпгина меваларни пайванд қилишнинг уддасидан чиқишди. Бир-биридан юпқагина пўстлоқ билан ажра-тилган кўплаб мевалар битта катта меванинг ичида ўсиб чиқди. Одамлар ушбу илмий-тадқиқот марказига ўзлари ёқтирган меваларнинг кўплаб турларини олиб келишди

 

– Шимолдан пўртахол, лонган, лайм, ўрик, вампи; Жанубдан – олхўри, манго, рамбутан, джекфрут, грейпфрут, дуриан, юлдуз олмаси. Аммо мева пишган вақтда унинг пўсти тўқ қизил рангда бўлди. Ҳеч ким ушбу пўстнинг ҳар бир қисмини айнан остида қайси мева жойлашганига мос тарзда қандай ўзгартириш борасида ўйлаб ҳам кўр-мади.

 

 

 

 

8-андаза

 

Уй дарахтдаги қуш уяси кўринишида лойиҳалашти-рилган. Атрофи тиканли сим билан ўралган, электрон кузатув тизими, радар, овоз тутгич, ҳаракат датчиги би-лан жиҳозланган. Бино бугунги кунда мавжуд бўлган энг яхши ҳарбий базага, қадимги, қирилиб кетган динозавр-ларнинг кулбасига ўхшайди. Назарий жиҳатдан – бу уй забт этиб бўлмайдиган, сира душмани бўлмайдиган ер-даги жаннат эди. Ғояга кўра, бу улкан қуш уясидек бино дарахтга мустаҳкамланиши керак. Ва бугундан бошлаб одамлар фаол равишда дарахт экишга, ҳатто кичиккина навдани ҳам ғайрат билан парваришлашга киришадилар.






Khosiyat Rustam (
Kitob Dunyosi): Май Ван Фан 1955 йилда Вьетнамнинг шимолий қисмида, Ниньбинь провинциясида таваллуд топган. Ханойдаги чет тиллар коллежининг лингвистика ва рус маданияти факультетида ҳамда Минскда (Белорусь) Педагогика институтида таҳсил олган. Айни вақтда Хайфон шаҳрида яшаб ижод қилади.

Унинг 20 дан зиёд шеърий тўпламлари ва “Танқидларда иншолар” китоби нашр этилган. Тўпламлари жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган.

2012 йилнинг декабрида “Firmament Without Roof Cover” (“Томсиз осмон гумбази”) китоби “Amazon” компаниясининг энг харидоргир шеърий тўпламлар юзталигидан ўрин олган.

Бир қатор Вьетнам ва халқаро адабий мукофотлар совриндори. Хусусан, 2010 йилда Вьетнам Ёзувчилар ассоциациясининг нуфузли мукофоти, 2017 йилда Цикада мукофоти, 2019 йилда Сербия Фанлар ва санъат академияси мукофоти, 2020 йилда Черногория адабий таржимонлар ассоциациясининг мукофотига сазовор бўлган.

Таниқли шоирнинг ижодида бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Қабоҳат даври” насрий достони салмоқли ўрин тутади.Унинг асарлари шу кунга қадар 30 та тилга ўгирилган. Бугун таҳририятимиз ўз муштарийларига асарнинг ўзбек тилига қилинган таржимасидан боблар ҳавола қилар экан, Сизларни мароқли мутолаа ва мушоҳадага чорлаймиз. Насиб қилса, жорий йил якунига қадар ушбу асарни тўлиқ ҳолда китоб шаклида мутолаа қилиш имкониятини тақдим этиш умидимиз ҳам йўқ эмас.


ТАҲРИРИЯТ





РУССКАЯ ВЕРСИЯ: Время утиля


BẢN TIẾNG VIỆT: Thời tái chế


ENGLISH VERSION: Era of Junk









Bìa sách phác thảo












BÀI KHÁC
1 2 3 

image advertisement
image advertisement
image advertisement




























Thiết kế bởi VNPT | Quản trị