Май Вай ФАН: “ҲАР БИР ШОИР – НОЁБ ДАРАХТ” - Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ суҳбатлашди

Май Вай ФАН: “ҲАР БИР ШОИР – НОЁБ ДАРАХТ”

 

 

Shoir Xosiyat RUSTAM

 

 

 

– Ўз шеъриятингиз ҳақида нима дея оласиз? Сизнинг авлодингизда шоирлар етишиб чиқдими?

 

– Менинг шеъриятим – бу менинг қироллигим, кенгроқ маънода, бу менким ҳарфлар султони бўлмиш айрича оламдир. Вьетнамда ўз йўлларини очиш учун асосий адабиётдан ўзан очиб чиққан авангард-шоирлар ктишиб чиқди. Мен айтаётган асосий адабиёт ғарб реализми ҳамда йигирма аср бошидаги романтизм таъсири остида бўлган, уруш даврида янада такомиллашди, аммо ўша-ўша эски эстетик асосга таяниб қолаверган. Агангард-шоирларнинг йўналиши бошқа тамойилларнинг қийматини сусайтириш эмас, балки адабий ҳаётни бойроқ ва нафисроқ қилишдадир. Янги адабиёт ўзининг янги йўналишлари билан демократия, тамаддун ва ҳурриятнинг янгича маънавий ҳаётини яратади.

 

– Неча ёшдан шеър ёза бошлагансиз, илк ёзган шеърингизни эслайсизми?

 

– Камина ўқувчилик давримдаёқ юқорида эслаб ўтганим – асосий адабий йўналишда шеърлар машқ қила бошлаганман. Лекин ҳозир илк шеъримнинг ҳар бир жумласини аниқ-тиниқ эслолмайман, нима бўлгандаям ўша даврга тегишли эди-да туйғулар. Шундай бўлса-да, ўша дамларнинг учқун сочгувчи назокати хотирамда қолиб кетган. Менга шеъриятга қайтиш, шеърият нафислигига интилиш ҳамиша хуш ёққан.

 

– Ҳаётингизни тубдан ўзгартирган китоб...

 

– Бу немис файласуфи Фридрих Ницшенинг “Зардўшт таваллоси” китобидир. Мен динга ва Яратганга ишонаман. Аммо Ницшенинг, Худо ўлди, деган гаплари ёқмайди. Шунга қарамай, китобнинг руҳи очиб берилган. Таъбир жоиз бўлса, мен ғумбакни ёриб чиқиб, капалакка эврилган ипак қуртиман.

 

– Сизнингча, тасаввурингиз чегараси қаерда?

 

– Тасаввур ўз моҳияти билан чегара билмайди. Чегара ҳар биримизда мавжуд. Маданий, ахлоқий, эстетик ва ҳоказо тоифалар чегаралари. Шунингдек, ҳаётий тажриба ҳам тасавуур чегараси шаклланишига ўз ҳиссасини қўшади. Ўзимнинг қизалоғим рассомлик билан қизиқиб, суратлар сола бошлади. Шунда мен: одамлар ва олам ҳақида нимани ўйласанг, шуни чиз, қалбингга қулоқ сол, ҳеч кимникига ўхшатмасдан чиз, дедим. Орзу ўз йўлига-ю, лекин иқтидор – Тангри саноқли бандаларига ато этган хазинадир. Фалак ато этмагани билан, одамлар қабул қилаверишлари керак. Инсоният қадам-бақадам юриб кетмиш санъаткорларнинг оёқда туришларига сабаб бўлган завқ ва иштиёқ номи ила қабул қилиш даркор.

 

– Мамлакатингизда шоирларга қандай муносабатда бўлишади?

 

– Сўнгги йигирма йил ичида Вьетнам шоирлари орасида фарқланиш юз берди. Ҳозирда кўплаб турли услубдаги шеърий оқимлар мавжуд. Шоирлар позициясига келсак, бунда шеърият, новаторлик, эстетика, ижтимоий фанлар ва сиёсий позиция тамойили ётади. Мен уларни вақтинча уч гуруҳга ажратдим. Биринчи гуруҳда Вьетнам маданий турмушидаги тафовутни тушунишга интилаётган шоирлар бор. Улар янги қадриятларни тадбиқ этишни, янги маданиятни, жумладан, нуфузли малакатларники билан муқояса қилмоқ учун вьетнам адабиётини кўтаришни исташади. Иккинчи гуруҳда эски қадриятларда қолишни истайдиган шоирлар фаолият олиб боради, улар янгича, ўзга қадриятларга қарши туришади. Бундаги аксар ижодкорлар ё урушда улғайишган, ё ҳарбий адабиёт таъсири остида бўлишган. Учинчи гуруҳ – эски қадриятлардан зериккан, аммо янгиларини қабул қилолмайдиган ёки қисман янгиланлардир. Ушбу уч гуруҳ анчагина зийрак ўқувчиларни ярата олишди.

 

– Айни кунларда нималар билан бандсиз?

 

– Ҳозирда Юҳанно баён этган Хушхабарни қайта ўқияпман. Китоб охирзамон ҳақида. Глобал миқёсда юз бераётган бир қатор аломатлар шуни кўрсатмоқдаки, асосий сабаб ўтган асрда дунё тарихи ғилдирагини охирги нуқтага олиб келган инсониятнинг хасислиги, худбинлиги ва зулмкорлигидадир. Бутун инсоният вайронкор урушлар, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитнинг барбод бўлиши, энди эса Covid пандемиясига гувоҳ бўлди. Буларнинг барчасига инсон сабабчи.

 

– Инсониятга айтар сўзингиз борми?

 

– Келинглар, орзуларни бирлаштирайлик! Аввало, ҳар бир инсон барқарор, яхши дунё ҳақидаги орзусини аллалаши лозим. Аммо-лекин ҳар бир инсонлар орзуси бир-бир билан чамбарчас боғланмаган бўлса, гултувакка ўтқазилган ноёб ниҳол янглиғ тус олади. Одамларни паналаб, ҳалос этгувчи ноёб дарахтлар кенг тарқалиши ва курраи заминда яшнаши лозим. Бир-бирига боғланган орзулар куч-қудратни ҳосил қилади, хавф-хатарнинг олдини олади, дунёни қутқаради. Ҳар бир шоир – бу ноёб дарахт.

 

Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ суҳбатлашди

 

 

 

 

 

BÀI KHÁC
1 2 3 

image advertisement
image advertisement
image advertisement




























Thiết kế bởi VNPT | Quản trị